Дори воситаларини машҳурлар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши тақиқланиши кутилмоқда
Янги таҳрирдаги «Реклама тўғрисида»ги қонунга мувофиқ, дори воситаларини таниқли шахслар ва тиббиёт ходимлари реклама қилиши, қолаверса, олимларнинг тавсиялари, алоҳида шахсларнинг миннатдорчилиги, дори таъсири ҳақида фикрларидан фойдаланиш тақиқланиши кутилмоқда. Шунингдек, телеканалларда 10 дақиқадан кам бўлган кўрсатувлар орасида реклама беришга йўл қўйилмаслиги мумкин. Ҳужжат сенаторлар томонидан кўриб чиқилмоқда.